Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" мураббийи Алонсо Мбаппенинг қачон майдонга қайтиши мумкинлигини айтди

"Реал" мураббийи Алонсо Мбаппенинг қачон майдонга қайтиши мумкинлигини айтди

Мадриднинг "Реал" жамоаси янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппе 27 июнь куни бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-тур учрашувида, яъни «Ред Булл Зальцбург»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди. Франциялик футболчи аввалроқ ўткир гастроэнтерит ташхиси билан шифохонага ётқизилганди.

«Мбаппе ҳозир отелга қайтади, у шифохонадан чиқди. Энди кузатамиз. Унинг якшанба кунги учрашувда қатнашиши қийин бўлади, аммо кейинги ўйинда унга умид боғлаяпмиз», — дея келтиради Madrid Universal нашри мураббий сўзларини.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 22 июнь куни Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-тур доирасида Мексиканинг «Пачука» жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 23:18 21.06.2025. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!