Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал» «Манчестер Сити» футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Реал» «Манчестер Сити» футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Нидерландиялик футболчи «шаҳарликлар»нинг асосий таркибидаги жойини йўқотди, шу сабабли матбуотда унинг сотилиши ҳақидаги хабарлар тез-тез пайдо бўлмоқда.

Transfer News Live нашрининг El Nacional’га таяниб хабар беришича, майдон марказини кучайтириш истагида бўлган Мадриднинг «Реал» клуби 27 ёшли футболчига асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Инглиз гранди хавбек учун тахминан 58 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.

Тижани Рейндерс жорий мавсумда Хосеп Гвардиола жамоаси сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Сити» ушбу футболчини «Милан»дан қарийб 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Киритилди: Бугун 20:11. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!