Эдуардо Камавинга жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Испания кубогининг 1/8 финали доирасидаги “Сельта”га қарши ўйинда (қўшимча вақт 5:2) жароҳат олди.
Radio Marca мухбири Хосе Луис Санчеснинг хабар беришича, футболчи қўшимча таймларда бироз ноқулайликни сезган. Мураббийлар штаби Эдуардодан сабрли бўлишни сўради, натижада у ўйинни жароҳат билан якунлади.
Кейинроқ клуб тиббий хизмати Камавингага чап сон мушаклари жароҳати ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
Marca хабарига кўра, франциялик футболчи уч ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин. Унинг қайтиши Ла Лиганинг 9-февраль куни “Атлетико”га қарши ўйинига тўғри келиши мумкин.
Жорий мавсумда Камавинга Испания чемпионатида 8 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.