Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради. Хосеп Гвардиола шогирдлари 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

«Daily Mail» нашрининг хабарига кўра, «Сантьяго Бернабеу»даги баҳс якунланганидан сўнг «Манчестер Сити» футболчилари руҳан тушкун ҳолатда бўлишган.

«Ўйинчилар нафақат бир оғиз сўз айтишмади, балки ҳатто ўзларини мажбурлаб душ қабул қилишга ҳам куч топа олишмади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити» делегацияси «Реал» стадионини одатдагидан анча кеч тарк этган.

Шунга қарамай, «Манчестер Сити»да вазиятни ўнглаш учун ҳали имконият бор — жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви Англияда, 17 март (сешанба) куни бўлиб ўтади. «Этихад» стадионидаги баҳс Тошкент вақти билан чоршанбага ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: Бугун 16:41. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!