Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳозирча клубдаги лавозимини сақлаб турибди.
Чоршанба куни "қаймоқранглилар" Испания Кубогида "Талавера" устидан ғалаба қозонди (3:2), бироз аввал эса Ла Лигада "Алавес" устидан ғалаба қозонди (2:1). Cadena SER хабарига кўра, энди "қироллик клуби" раҳбарияти Алонсога яна бироз вақт бермоқчи - у камида 8 январь куни Испания Суперкубоги ярим финали доирасида бўлиб ўтадиган "Атлетико"га қарши ўйингача истеъфога чиқарилмайди. Қайд этилишича, мураббийнинг кейинги тақдири кўп жиҳатдан дерби натижасига боғлиқ бўлади.
Аммо Алонсонинг "матрасчилар" билан ўйиндан олдин истеъфога чиқарилиши барибир мумкин: бу жамоа "Севилья" (20 декабрь) ёки "Бетис" (4 январь) билан ўйинда мағлубиятга учраган тақдирдагина содир бўлиши мумкин.