Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди

"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди

"Реал" Чемпионлар лигасида энг кўп пенальти тепиш бўйича рекорд ўрнатди.

ЧЛ умумий босқичи 1-турида мадридликлар "Марсел"ни (2:1) мағлуб этди, иккала гол пенальтидан урилди – Килиан Мбаппе икки марта нишонда адашмади.

Чемпионлар лигасида "Реал" фойдасига 63та пенальти белгиланди – бу бошқа ҳар қандай жамоага нисбатан кўпроқ. Кечаги ўйиндан сўнг мадридликлар бу кўрсаткич бўйича "Бавария"ни (62та пенальти) ортда қолдирди.

Чемпионлар лигасида 11 метрлик жарима тўплари сони бўйича учинчи ўринда "Барселона" (56та), ундан кейин "Манчестер Сити" (37та) ва "Арсенал" (36та) жойлашган.

Киритилди: 23:40 17.09.2025. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!