Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Расман: Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Водий клубига ўтди

Расман: Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Водий клубига ўтди

Тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўткир Юсупов – 1991 йил, 4 январда Қозоғистоннинг Сайрам шаҳрида туғилган. Болалигида оиласи билан юртимизга кўчиб келишган.

Фаолияти давомида “Машъал” (Муборак, 2012-2013 йиллар), “Насаф” (Қарши, 2014-2015 йиллар), “Нефтчи” (Фарғона, 2016-2017 йиллар), “Қўқон - 1912” (Қўқон, 2018 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2019 – 2024 йилнинг 1-давраси), “Фулад” (Ахваз, Эрон, 2024 йилнинг 2-давраси, 2025 йил) жамоаларида ўйнаган.

Шунингдек, 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Тажрибали дарвозабон 1,5 йиллик танаффусдан сўнг, яна наманганликлар сафига қайтди.

Киритилди: 14:58 18.12.2025. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!