Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига ўтиши муносабати билан Қўмитадаги амалий фаолиятини якунлади.
Асадулла Қаюмов илк фаолиятини 2007 йил Қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2022-2025 йилларда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борди.