Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қамашилик 115 ёшли Рўзибой бобо Ҳарбий ҳаво кучлари самолётида парвоз қилди

A A A
Қамашилик 115 ёшли Рўзибой бобо Ҳарбий ҳаво кучлари самолётида парвоз қилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой бобо Сатторовни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлар қўмондони, нуронийлар ва бир гуруҳ ёшлар қутлаб, Президентимизнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, унга бир марталик пул мукофотини топширилган эди.

Меҳмонлар билан кечган суҳбат давомида Рўзибой ота анчадан буён амалга ошмай келаётган бир орзуси бор эканлигини билдирди. Яъни, отахон самолётда парвоз қилиш истаги борлигини айтиб ўтди.

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг сабабчиларидан бири бўлган Рўзибой отани орзу-истакларини амалга ошириш мақсадида, Президентимизнинг топшириғига асосан, Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолёт Хонобод аэродромига юборилди.

Дастлаб, отахоннинг саломатлиги ҳарбий шифокорларнинг назоратидан ўтказилиб, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ва туман ҳокимлиги маъсуллари ҳамда отахоннинг яқинларининг ҳамроҳлигида вилоят бўйлаб ҳаво лочинида парвоз ташкил этилди.

Бугунги кунимизнинг қаҳрамони Рўзибой ота бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга самимий минннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 10:20 11.05.2025. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!