Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида вафот этганлар сони 7 кишига етди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалининг “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Самарқанд шаҳрининг “Боғисарой” МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ портлаши 8 майдан 9 майга ўтар кечаси содир бўлганди. Портлаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1, 2, 3-қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан дастлаб 6 нафар фуқаронинг жасади топилганди. “Миллар” дастурида маълум қилинишича, 9 май куни хонадон вайроналари остидан еттинчи мурда ҳам олиб чиқилди

Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:12 11.05.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!