Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп телефон орқали суҳбатдан сўнг Путинни танқид қилди

Трамп телефон орқали суҳбатдан сўнг Путинни танқид қилди

"Бу анчагина узоқ суҳбат бўлди, биз кўплаб масалалар, жумладан, Эрон ва Украина ҳақида гаплашдик. Аммо мен бу суҳбатдан мамнун эмасман. Мен Путин билан мулоқoтдан ҳеч қандай натижага эриша олмадим", — дея фикр билдирди АҚШ президенти.

Бундан ташқари, Доналд Трамп АҚШ Қуролли кучлари Украинага қурол етказиб беришни давом эттираётганини таъкидлади.

"Биз Украинага қурол беряпмиз, улар билан ҳамкорлик қиляпмиз ва ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Вашингтоннинг Украинага қурол етказиб беришни вақтинча тўхтатишига сабаб “Байденнинг мамлакатни ҳолдан тойдиргани” ҳисобланади. Ҳозир Вашингтон Қўшма Штатларнинг ўзи учун етарли қурол захираси борлигига ишонч ҳосил қилиши лозим", — деди президент.

Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашганидан бир неча соат ўтиб, Россия яна Украинага кенг кўламли зарбалар берди. Ҳужумларнинг асосий нишони мамлакат пойтахти Киев бўлди.

Киритилди: 12:11 04.07.2025. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!