Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рафинья ва Ямал Ла Лигада 86 йиллик тарихий натижани такрорлади

Рафинья ва Ямал Ла Лигада 86 йиллик тарихий натижани такрорлади

«Барселона» ҳужумчилари Рафинья ва Ламин Ямал Ла Лигада 86 йилдан бери кузатилмаган натижани такрорлади.

2026/27 йилги мавсумнинг дастлабки 11 турида бразилиялик футболчи 15 та, 19 ёшли Ямал эса 10 та гол урди. Шу тариқа, икки футболчи биргаликда 25 та гол муаллифига айланди.

Ла Лига тарихида бунга қадар фақат икки жуфтлик чемпионатнинг дастлабки 11 турида камида 25 та гол киритган.

1930/31 йилги мавсумда «Атлетик» футболчилари Бата ва Ирарагорри 26 та гол урган. 1940/41 йилги мавсумда эса «Атлетико» ҳужумчилари Пруден ва Кампос 25 та гол қайд этган.

Рафинья ва Ямал Испания чемпионатида ушбу тарихий натижани такрорлаган учинчи дуэтга айланди.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!