Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рафинья «Барселона» тарихидаги энг яхши 50 нафар тўпурарлар қаторига кирди

Рафинья «Барселона» тарихидаги энг яхши 50 нафар тўпурарлар қаторига кирди

«Барселона» қанот ҳужумчиси Рафинья Испания Суперкубоги ярим финалида Бильбао шаҳрининг «Атлетик» жамоасига қарши баҳсда дубль қайд этди.

Бразилиялик вингер ушбу голлар эвазига "Барса" тарихидаги энг яхши 50 нафар тўпурарлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда «Барселона»нинг X ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти хабар берди.

Ўтган мавсумда Рафинья «Барселона» сафида барча мусобақалар доирасида 57 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол ва 26 та самарали узатма муаллифи бўлди. Вингер Чемпионлар лигасида 13 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари, шунингдек, саккизта голли узатма билан энг яхши ассистентига айланди.

Каталонияликлар сафида у Испания чемпионлиги, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган.

Киритилди: 23:45 09.01.2026. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!