Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қурилиш материаллари соҳасида ўтган 9 ойда 810,2 млн долларлик экспорт қилинди

Қурилиш материаллари соҳасида ўтган 9 ойда 810,2 млн долларлик экспорт қилинди

Бугун “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасидан ОАВ вакиллари учун “2025-йилнинг ўтган 9 ойида қурилиш материаллари саноатида амалга оширилган ишлар таҳлили” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раҳбарияти, мутахассислар, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, дастурга кўра уюшма бошқарув раиси Ильёс Рахимов соҳада амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида тўлиқ маълумот берди. Шу билан бирга бошқарма бошлиқлари ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, соҳада 2025-йилда ишлаб чиқариш ҳажми 52 трлн сўмга, экспорт 1,2 млрд долларга етказилади ҳамда 2,4 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилади. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 4,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг январ–сентябрь ойларида 41,5 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди, 810,2 млн долларлик экспорт қилинди, соҳада 1 млрд 705 млн долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 3,3 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида соҳада маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичи 40,1 трлн сўм ва ўсиш суръатини 115 фоизга етказиш режалаштирилган бўлиб, амалда ишлаб чиқариш 41,7 трлн сўм ва ўсиш суръати 113,5 фоизни ташкил этди. Жумладан, 17,9 млн тонна цемент, 30,5 млн кв.м қурилиш ойнаси, 37,8 млн кв.м керамик плитка, 85 млн кв.м гипсокартон листлари, 292 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари, 695,7 минг дона санитар-техника буюмлари каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди.

Янги амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида жами 1 млрд 705 млн доллар инвестиция ўзлаштирилди, шу жумладан 1065 млн долларлик 230 та лойиҳа ишга туширилди ва 8 712 та янги иш ўринлари яратилди.

Давлат инвестиция дастурига асосан уюшмага бириктирилган лойиҳалар доирасида 168,6 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди.

Давлат инвестиция дастурига асосан 2025-йилда 195,7 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши таъминланади.

Соҳада жорий йил январ–сентябрь ойларида 810,2 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва белгиланган режа 101 фоизга бажарилди.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 126 фоизга ошириб бажарилди.

Жорий йил январ–сентябрь ойларида алюминийдан қурилиш материаллари, керамика маҳсулотлари, тошдан ясалган буюмлар, ойна ва ундан ясалган буюмлар, цемент ва боғловчи материаллар, DSP, MDF ва бошқа плиталар, цемент, PVX ва пластмасса буюмлар каби маҳсулотлар экспорти ҳажми ошиши натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 167 млн долларга кўп экспорт амалга оширилди.

Соҳада экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида Озарбайжоннинг Боку, Тожикистоннинг Душанбе, Покистоннинг Лаҳор, Афғонистоннинг Қобул ва Мозори Шариф, Қозоғистоннинг Актау, Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳарларида Ўзбекистон савдо уйи, шоурум, савдо омборлари ташкил этилди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 50 турдан ортиқ юқори қўшилган қийматли қурилиш материаллари жойлаштирилди.

Шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг “Innoprom Central Asia-2025” (28–30 апрел, Тошкент), “Россия–Ислом дунёси Kazan Forum 2025” (13–18 май, Қозон), “Made in Uzbekistan” маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси (5–7 июн, Тбилиси), “Туркий давлатлар халқаро кўргазмаси” (10–12 июн, Боку), “Made in Uzbekistan” маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси (20–24 июн, Улан-Батор), “Los Angeles Build Expo” (27–28 август, Лос-Анжелес), “Bud Yexro 2025” (17–19 сентябрь, Беларусь), “Brno Expo 2025” (7–10 октябрь, Брно), “Boku Build 2025” (14–16 октябрь, Боку) каби бизнес форум ва кўргазмаларда иштироки таъминланди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.

Киритилди: 15:53 24.10.2025. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!