Қўштепа туманида фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи Дўстбек, ўз фаолияти давомида солиқ ва юридик шахсларга юзлаб миллион сўм қарздорликка юз тутади. Ушбу қарзларни тўлашдаги кечикиш, фермернинг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, мол-мулкка тақиқ қўйилишига олиб келди.
Бюронинг қўштепа туман бўлими томонидан 166 млн сўм қарздорлик бўйича ижро ҳужжатлари қабул қилингач, давлат ижрочилари дарҳол ишга киришдилар. Натижада, Дўстбекнинг барча мол-мулклари — жумладан автотранспорт воситаларига ҳам тақиқ қўйилди. Ушбу вазият фермер учун катта муаммо яратди.
Тақиқдан хабардор бўлсада... Дўстбек, автотранспорт воситасини сотишни қарор қилди. Аммо нотариусга борганда у тақиқга қўйилган мулкларни расмийлаштира олмаслиги ҳақида маълумот олди. Ижро органлари томонидан қўйилган тақиқ унинг мол-мулкини сотиш имкониятини йўққа чиқарган эди.
Бу вазият Дўстбек учун кутилмаган ва муросасиз бир тўсиқ бўлди. У тезкор равишда қарздорликларни бартараф этиш чораларини кўришга мажбур бўлди.
Охир-оқибатда, Дўстбек жами 166 млн сўм солиқ ва икки юридик шахсларга бўлган қарздорлигини тўлиқ бартараф этди.