Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон — Ўзбекистон ўртасидаги бокс жанги расман эълон қилинди

Қозоғистон — Ўзбекистон ўртасидаги бокс жанги расман эълон қилинди

Қозоғистонлик профессионал боксчи Рахат Сейтжан (10-1, 6 КО) ва ўзбекистонлик рақиби Жаҳонмурод Имомалиев (9-5, 5 КО) ўртасидаги жанг Актобе шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sports.kz нашри промоутер Жалғас Тукешовга таяниб хабар берди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Актобеда Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида кескин тўқнашув кутилмоқда.

Профессионал бокс кечаси «Чемпионлар кечаси» деб номланиб, 31 октябрь куни ўтказилади. Сейтжан ва Имомалиев ярим ўрта вазн тоифасида, олти раундга мўлжалланган жангда куч синашади.

«Рахат Сейтжан Ўзбекистон вакили Жохонмурод Имомалиевга қарши рингга кўтарилади.

Сана: 31 октябрь 2026 йил.

Жой: Актобе, Яккакурашлар саройи», — дея маълум қилган промоутер ўзининг инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Сейтжан (10-1, 6 КО) сўнгги марта 2026 йил апрелида жанг қилган эди. У ўша баҳсда россиялик Данис Габдрафиковга қарши WBA Asia East минтақавий камари учун рингга чиқиб, ҳакамлар якдил қарорига кўра мағлуб бўлган.

Ўзбекистон вакили Жаҳонмурод Имомалиев эса 2025 йил январь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, саралаш босқичларида бир қатор ҳаваскор жанглар ўтказган.

Киритилди: 23:44 13.10.2026. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!