Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон жанубида спиртли ичимликлар тақиқланганидан сўнг жиноятлар тўхтади

Қозоғистон жанубида спиртли ичимликлар тақиқланганидан сўнг жиноятлар тўхтади

Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятининг 27 қишлоғида спиртли ичимликлар тақиқланганидан кейин жиноятлар тўхтади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

"Қозоғистон жанубида спиртли ичимликлар савдосининг тақиқланиши минтақада тартиб ва ​​хавфсизликни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатди – жиноятлар амалда йўқолди", дейилади вазирликнинг бу ҳақдаги ҳисоботида.

Масалан, 1500 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Мадени қишлоғида сўнгги икки йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

Афсуски, динимизда ҳаром қилинган ароқнинг қанчалик зарарли экани кўп бора исботланган бўлса-да, кўпчилик мусулмон давлат раҳбарлари буни тан олишни исташмайди. Аксинча турли баҳоналар билан инсонларни тўғри йўлга бошловчи, бузғунчиликлардан қайтарувчи Исломга қарши курашишади.

Киритилди: 21:50 12.02.2025. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!