Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Маскка хайрлашув чоғида нима совға қилди?

Трамп Маскка хайрлашув чоғида нима совға қилди?

АҚШ президенти Доналд Трамп Илон Маск унинг маъмуриятини бутунлай тарк этмаслигини маълум қилди.

"DOGE ходимларининг аксарияти қолмоқда. Илон ҳам ёнимизда қолади <...>, у келиб-кетиб туради," - деди Трамп Оқ уйда хусусий секторга қайтаётган АҚШ ҳукумати самарадорлигини ошириш бўйича идора (DOGE) раҳбари Маск билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, Трампнинг фикрича, Маск унинг маъмуриятига ҳали ҳам фойда келтиради. Президент унга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Трамп, шунингдек, америкаликларга Маскнинг DOGE раҳбари сифатидаги фаолияти натижаларини "бир ёки икки йил ичида" кўришларига ишонч билдирди.

"Мен бу ерга [Вашингтонга] келиб туришни давом эттираман ва президентнинг дўсти ҳамда маслаҳатчиси бўламан," - деди Маск. У, шунингдек, DOGE фаолияти туфайли АҚШ бюджети яқин келажакда қарийб 200 миллиард доллар тежашга эришишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Трамп Маскка махсус давлат хизматчиси сифатидаги хизматлари учун совға тариқасида Оқ уйнинг олтин калитини топширди.

Киритилди: 23:58 30.05.2025. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!