Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Макрон: Қўшилмаслик даври тугади – янги коалиция сари қадам

Макрон: Қўшилмаслик даври тугади – янги коалиция сари қадам

Франция президенти Европа ва Осиё минтақасида “мажбурлаш соҳаларини” яратишга интилаётган йирик кучларга қарши туриш учун янги иттифоқ тузишга чақирди.

"Бизнинг олдимизда" таъсир доиралари” номи остида “мажбурлаш соҳалари”ни ўрнатмоқчи бўлган мамлакатларнинг чақириғи турибди. Улар ресурсларни, хоҳ у балиқчилик бўлсин, хоҳ фойдали қазилмалар бўлсин, ўзлаштиришни ва ўз манфаати йўлида бошқаларни сиқиб чиқаришни истайдиган мамлакатлардир", – дея таъкидлади Эммануел Макрон Сингапурдаги “Шангри Ла диаоги” конференциясидаги нутқида.

Унинг фикрича, Европа ва Осиё ўртасидаги иттифоқ “умумий меъёрлар ва тамойилларга” асосланади.

"Қўшилмаслик даври ўтди, аммо ҳаракатлар коалицияси тузиш учун вақт келди. Биргаликда ҳаракат қила оладиган давлатлар бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратиши керак", – дея қўшимча қилди Макрон.

Киритилди: 22:20 30.05.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!