Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон БРИКСдан юз ўгирди: Президентдан очиқ баёнот

Қозоғистон БРИКСдан юз ўгирди: Президентдан очиқ баёнот

Қозоғистон БРИКСдан воз кечди.

Қозоғистон БРИКСга қўшилиш ниятида эмаслиги ҳақида республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, бу қарор "прагматик" мулоҳазаларга асосланган бўлиб, ташкилот ҳамкори мақомини етарли деб ҳисоблайди.

Тўқаев тўлақонли аъзоликнинг фойдалилигига эътибор қаратиб, БРИКСнинг "на устави, на котибияти, на дастури мавжудлигини" таъкидлади.

"БРИКС халқаро ташкилот сифатида қанчалик самарали бўлишини кўрамиз. Ҳозирча Қозоғистон кузатувчи мақомида қолади, кейинги вазиятни вақт кўрсатади," - дея хулоса қилди у.

Қозоғистон 2025 йил 1 январдан бошлаб БРИКСнинг ҳамкорига айланди. Ташкилот 2006 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирда унга Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср, Эфиопия ва Индонезия аъзо ҳисобланади. Февраль ойидан бошлаб БРИКС янги аъзолар қабулини тўхтатиб қўйди ва буни иштирокчилар сонининг кўпайиши натижасида юзага келган "институтсионал муаммолар" билан изоҳлади.

Киритилди: 23:36 30.05.2025. Ўқилди: 3087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!