Тадбиркор ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров 27 май сешанба куни Америка Инсон Ҳуқуқлари Жамғармаси ташкил этган форумда сўзга чиқди. У бирор давлат тузилмасига қарам эканлиги ёки махсус хизматлар учун ишлаши ҳақидаги айбловларга жавобан ўзини рус деб атади.
Бизнесменнинг айтишича, "уни бундай айбловлар билан фош қилмоқчи бўлганлар унинг ҳаёт йўли ҳақида ҳеч нарса билмайди, шунинг учун бундай тахминлар қилишга ҳақли эмас." Тадбиркор ўзи асос солган "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ва Telegram "Шарқий Европада сўз эркинлиги ва шахсий ҳаётни ҳимоя қилишда улкан роль ўйнаганини" таъкидлади.
"Мен русман! Кимнингдир қўғирчоғи бўлгандан кўра ўлганим афзал," - дея хитоб қилди Дуров.