Макрон Европанинг Россия-Украина можаросида бефарқ қололмаслигини тушунтирди.
"Сўнгги пайтларда Украина ва Россия ўртасида тенг масофа сақланиши кераклиги ҳақидаги фикрлар тез-тез эшитилмоқда. Гўё бу фақат Европага тааллуқли можаро бўлиб, биз унга ҳаддан ташқари кўп куч ва вақт сарфлаётганимиз, шу билан қолган дунёга ортиқча азоб бераётганимиз айтилмоқда.
Дипломатик расмиятчиликлар қўйиб, очиқ гапириш учун рухсат беринг.
Агар биз Россиянинг Украина устидан ғалаба қозонишига йўл қўйсак - ҳеч қандай оқибатларсиз, саволларсиз, халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай муносабатсиз - кейинчалик Тайванга нисбатан ўз позициямизни қандай изоҳлаймиз? Эртага, масалан, Филиппинда инқироз юз берса, нима деймиз?"
Франция президенти Сингапурда ўтаётган "Шангри-Ла мулоқоти" мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича конференциясида шундай деди.