Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

2025 йилда Россия энергия экспортидан 233 миллиард евродан ортиқ даромад олиши кутилмоқда. Бу Европа Иттифоқининг Украинага кўрсатаётган умумий ҳарбий ёрдамидан ҳам кўпдир.

Бу ҳақда Германиянинг "Bild" газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, Москва фақатгина Европа Иттифоқи мамлакатларига етказиб беришдан 20 миллиард евродан ортиқ маблағ олади. Февраль ойида Россия нефть, газ, кўмир ва уран етказиб бериш эвазига "учинчи давлатлар"дан тахминан 640 миллион евро олди. Асосий импортчилар Хитой, Ҳиндистон ва Туркия бўлиб, улар Россиянинг бутун энергия экспортининг деярли учдан икки қисмини ўзлаштирмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бундай даромадлар Кремлга санкцияларга қарамай, мудофаа саноатини барқарор молиялаштириш имконини бермоқда.

Аввалроқ Евростат маълум қилганидек, 2025 йилнинг январидан мартигача Россия газининг Европа Иттифоқига экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ошган.

Киритилди: 21:22 27.05.2025. Ўқилди: 3725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!