Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан Эрон ҳудудидаги, жумладан ядровий инфратузилмага қилинган зарбалардан кейин Яқин Шарқда вазият кескинлашгани муносабати билан расмий баёнот билан чиқди.
Астанада таъкидлашларича, кескинликнинг янада кучайиши нафақат иштирокчи томонлар учун, балки Марказий Осиё давлатлари ҳамда бутун минтақанинг хавфсизлиги учун таҳдид ҳисобланади.
Қозоғистон Эрон билан конструктив муносабатларга эга эканини ёдга солиб, барча тарафларни мавжуд низолар, жумладан ядровий дастур билан боғлиқ масалаларни фақатгина мулоқот орқали ва халқаро ҳуқуқ ҳамда БМТ Низоми доирасида ҳал этишга чақирди.
Қозоғистон анъанавий равишда халқаро инқирозларни дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори ҳисобланади.