2026/2027-ўқув йили учун абитуриентларга 2 та қўшимча имконият белгиланди.
1️⃣ 500 та мақсадли қабул ўрни;
➖ 2–6 октябрь кунлари доимий Қорақалпоғистонда яшовчи, кириш имтиҳонида 68 балл ва ундан юқори тўплаб, давлат ОТМларининг кундузги таълимига контракт асосида тавсия этилган ёшлар my.uzbmb.uz орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Талабалар баллар кетма-кетлиги асосида 500 та мақсадли қабул ўрнига тавсия этилади.
2️⃣ Яна 6 500 та қўшимча қабул ўрни;
➖ Қорақалпоғистондаги умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларини тамомлаган, 56,7 балл ва ундан юқори тўплаган, аммо талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар учун вилоятлардаги давлат ОТМларига контракт асосида 6 500 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди.
📌 Қўшимча қабуллар абитуриентларнинг кириш имтиҳонидаги натижалари асосида шакллантирилади.