Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган Бухоро буғулари овланди

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган Бухоро буғулари овланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари 3 бош Бухоро буғуси овлади.

Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида битта эркак ва иккита урғочи буғулар ов милтиғи билан ўлдирилганлиги маълум бўлди. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилди. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинди, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Ҳозирда Беруний тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди текиширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:48. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!