Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея Украинадан Шимолий Кореялик икки асирни топшириш масаласида изоҳ ва узр талаб қилди

Жанубий Корея Украинадан Шимолий Кореялик икки асирни топшириш масаласида изоҳ ва узр талаб қилди

Жанубий Корея президенти маъмурияти Украинадан Шимолий Кореянинг икки ҳарбий асирини Сеулга топшириш ҳақидаги маълумотларни ошкор қилгани юзасидан изоҳ ва узр талаб қилди.

Сеул Украина томони асирларни топшириш ҳақидаги келишувни ошкор қилганини ва кейинчалик махфийлик бўйича келишув бўлмаганини билдирганини танқид қилди. Президентнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта котиби Сон Ги Хон бу ҳолатдан «чуқур афсус» билдириб, зарурат туғилса, қўшимча чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди.

Жанубий Корея маълумотига кўра, Киев асирларни топшириш масаласини Сеул билан турли каналлар орқали бир неча бор муҳокама қилган ва жараённинг махфий сақланишини сўраган. Бунга асирларнинг ўзлари ва уларнинг оилалари хавфсизлиги, шунингдек, дипломатик ва гуманитар омиллар сабаб қилиб кўрсатилган.

Украина президенти Владимир Зеленский эса БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи чоғида Украина Курск вилоятида асирга олинган икки нафар Шимолий Корея фуқаросини Жанубий Кореяга топширганини маълум қилган.

Айни пайтда Украина томони Сеул билан маълумотни махфий сақлаш бўйича келишув бўлганини рад этмоқда. Зеленский офисидаги манба Украина бундай ваъда бермаганини таъкидлаган. Президент маслаҳатчиси Дмитрий Литвин ҳам бундай келишув бўлмаганини билдирган.

Киритилди: 08:22 28.09.2026. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!