Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нетаняҳу Исроил Халқаро жиноий судда Эрдўғанга қарши иш қўзғатишга тайёрланишни топширди

Нетаняҳу Исроил Халқаро жиноий судда Эрдўғанга қарши иш қўзғатишга тайёрланишни топширди

Бу ҳақда I24NEWS нашри вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, иш Эрдўғаннинг курдларга нисбатан сиёсати ва Туркиянинг ҲАМАСга ёрдами билан боғлиқ. Нетаняҳу ушбу ишдан Эрдўғанга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишга умид қилмоқда.

Исроил ишни воситачи давлатлар орқали Халқаро жиноий судга тақдим этиши мумкин. Исроил ва Туркия Рим статутини имзоламаган ва Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олмайди.

Киритилди: 11:18 28.09.2026. Ўқилди: 1669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!