Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Олтин тўп" учун овоз бериш якунланди

"Олтин тўп" учун овоз бериш якунланди

France Football томонидан ташкил этилган сўровда ФИФА рейтингидаги энг юқори 100 та мамлакатдан журналистлар иштирок этди. Овоз бериш Марказий Европа вақти билан тун ярмида ёпилди.

Энди барча бюллетенлар ҳисоблаб чиқилади ва совриннинг янги соҳиби 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Бу йилги асосий даъвогарлар қаторида Харри Кейн, Ламин Ямал, Родри ва Килиан Мбаппе бор. Соврин учун жами 30 нафар футболчи номзод сифатида кўрсатилган.

Номзодлар рўйхати сентябрь ойи бошида эълон қилинган эди.

Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Усмон Дембеле ҳам бу йилги даъвогарлар орасидан жой олган.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!