Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 таом” гастрономик фестивали ўтказилди

Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 таом” гастрономик фестивали ўтказилди

2026 йил 23 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида жойлашган “Каратерен” этно-туристик мажмуасида “Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар” гастрономик фестиваль бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Оролбўйи минтақасининг ўзига хос гастрономик туризми салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, Қорақалпоғистонда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ҳамда хорижий туристларнинг сонини янада кўпайтиришга қаратилган.

Ушбу фестиваль 2017 йилдан буён мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Бу йилги фестиваль доирасида 50 га яқин малакали ошпазлар иштирок этиб, Орол ҳудудига хос бўлган балиқ маҳсулотларидан тайёрланган энг сара ва ноёб таомларни тақдим этди.

Ташриф буюрувчилар 99 турдаги хилма-хил балиқ таомларини — қовурилган ва димланган балиқлар, машҳур балиқ шўрвалари ва бошқа миллий таомларни нафақат тайёрланишини томоша қилиш, балки татиб кўриш имкониятига эга бўладилар. Фестиваль якунида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

“Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар” гастрономик фестивали нафақат мазали таомлар байрами, балки қайта тикланаётган Оролбўйи табиати, бой маданий мероси ва меҳмондўстлик анъаналарининг ёрқин намоёни сифатида ҳам катта аҳамият касб этади.

Киритилди: Бугун 14:42. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!