Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда гигант шамол электр станциялари қурилади

Қорақалпоғистонда гигант шамол электр станциялари қурилади

Қорақолпоғистон Республикасида қиймати 8,6 миллиард долларлик гигант шамол электр станциялари қурилади. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.

Аҳоли ва иқтисодий тармоқларнинг энергия ресурсларига бўлган талабини қондириш мақсадида Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси билан ҳамкорликда Қўнғирот, Қораўзак ва Беруний туманларида умумий қуввати 7,2 минг мегаватт бўлган шамол электр станциялари қурилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 8,6 миллиард долларни ташкил этади.

Таъкидланишича, ўтган йили ушбу компания Қораўзак туманида қиймати 107 миллион доллар бўлган, қуввати 100 мегаваттлик шамол электр станциясини ишга туширган. Лойиҳа натижасида йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилди.

Натижада 100 миллион куб метр табиий газ тежалишига, шунингдек, атмосферага 180 минг тонна карбонат ангидрид чиқиндилари тарқалишининг олди олинишига эришилган.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!