Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғуси ўлдирилди

Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғуси ўлдирилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги маълум бўлди. Ҳолат биосфера резервати ходимлари томонидан аниқланди ва Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида битта эркак ва иккита урғочи буғулар ов милтиғи билан ўлдирилганлиги маълум бўлди. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилди. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинди.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Ҳозирда Беруний тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди текиширув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!