Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсда терма жамоамиз тўлиқ таркибда иштирок этиши кутилмоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан 2 июнь тонгида — 06:00 да бошланади. Баҳс Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Аввал хабар берганимиздек, Абдуқодир Ҳусанов ҳам терма жамоа йиғинига келиб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Канада билан учрашувдан сўнг яна Нью-Йоркдаги базага қайтади ва 8-июн куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Нидерландияга қарши учрашув учун тайёргарликни давом эттиради.

Халқаро ўртоқлик ўйини
КАНАДА - ЎЗБЕКИСТОН
2-июнь. 06:00. Zo'r TV

Киритилди: Бугун 17:05. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!