Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Украина билан чегара яқинидаги Галац шаҳрида жойлашган кўп квартирали уйга дрон келиб урилиши ортидан Россияни "жиддий ва масъулиятсиз кескинлашув"да айблади.
"Ушбу ҳодиса Москва томонидан амалга оширилган жиддий ва масъулиятсиз кескинлашувни англатади", — дейилади вазирлик баёнотида.
Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, Бухарест NATO бош котибини воқеадан хабардор қилган ва Руминияга дронларга қарши курашиш воситаларини етказиб беришни тезлаштириш бўйича чоралар кўришни сўраган.