Руминиянинг Галац шаҳридаги кўп квартирали турар жой биноси томига дрон қулади. Мамлакат Мудофаа вазирлиги бу Россия дрони эканлиги ҳақида маълум қилди.
28 майдан 29 майга ўтар кечаси Россия Украинанинг Бухарест билан дарё чегараси яқинидаги фуқаролик ва инфратузилма объектларига дронлар орқали ҳужумларни қайта бошлади. Ушбу дронлардан бири Руминия ҳаво ҳудудига кирган, радар орқали Галац шаҳрининг жанубий қисмигача кузатилган ва кўп квартирали уйнинг томига бориб урилган, натижада ёнғин келиб чиққан, дейилади Руминия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Мамлакат фавқулодда хизматлари маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланган, уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Украина Қуролли Кучлари Ҳаво кучларининг хабар беришича, ушбу вақтда Россия Одесса вилоятига (Галац шаҳри ушбу ҳудудга яқин жойлашган) дронлар билан оммавий равишда ҳужум уюштираётган бўлган.