«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ тез орада жамоасини ўзгартиради. Мисрлик футболчи июнь ойи охирида расман эркин агентга айланади. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Саудия Арабистони чемпионати вакилларидан бири яқинда 33 ёшли футболчига ўта манфаатли таклиф билан чиққан.
Юлдуз ҳужумчига 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган, яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан биргаликда шартнома таклиф қилинган.
Муҳаммад Салоҳ тўққиз йил давомида «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилди. Ўтган мавсумда у Арне Слот бошқарувидаги жамоа сафида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Салоҳга даъвогарлар қаторида аввалроқ «Ал-Ҳилол», «Ан-Наср», «Ал-Аҳли» ва «Ал-Иттиҳод» клублари тилга олинганди.