Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия Арманистондан сабзавот ва қулупнай олиб киришни тақиқлади

Россия Арманистондан сабзавот ва қулупнай олиб киришни тақиқлади

Аввалроқ Россия ТИВ Арманистон ЕИга аъзо бўлган тақдирда, мамлакатга газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилган эди

“Росселхознадзор” 30 майдан бошлаб Арманистондан Россияга помидор, бодринг, қалампир, кўкат ва қулупнай олиб киришга “вақтинча чекловлар” жорий этди. Идора буни Россияга Арманистон маҳсулотларини етказиб беришда "қоидабузарлик ҳолатлари тез-тез кузатилаётгани" ва фитосанитария хавфсизлигига таҳдид борлиги билан изоҳлади.

Аввалроқ Россия ҳукумати Арманистондан гуллар, “Жермук” минерал суви, шунингдек, учта йирик ишлаб чиқарувчининг коняк ва виноларини олиб киришни тақиқлаган эди.

Бундан ташқари, 27 май куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан Ереван Европа Иттифоқига аъзо бўлган тақдирда газ, нефт маҳсулотлари ва олмос етказиб бериш бўйича келишувни бекор қилиш имконияти тўғрисида билдиришнома олганди.

7 июн куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ҳозирда кузатувчилар эътиборида россияпараст номзодларнинг овоз беришга қўйилиши ёки аввалроқ Молдовада содир бўлгани каби сайловлардан четлатилиши масаласи турибди.

Киритилди: Бугун 11:41. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!