Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Кремл Россияда яшовчи 100 минг нафар арманистонликни Пашинянга қарши овоз бериш учун жўнатмоқчи

Кремл Россияда яшовчи 100 минг нафар арманистонликни Пашинянга қарши овоз бериш учун жўнатмоқчи

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Мамлакат мулозимлари сўнгги ойларда Россияда истиқомат қилувчи Арманистон фуқароларини парламент сайловларида амалдаги бош вазир Никол Пашиняннинг рақибларига овоз беришлари учун ватанларига юбориш режасини муҳокама қилишган, деб ёзади агентлик тўртта манбага таяниб.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Россия расмийлари 100 минг нафар сайловчини ташиш харажатини тахминан 50 миллион долларга баҳолашган. Май ойининг ўрталарига келиб Кремл Россия ҳудудлари бўйича квоталарни тақсимлаб чиққан ва маҳаллий ҳокимият органларидан тайёргарлик бўйича ҳисобот беришни талаб қилган.

Reuters журналистлари ушбу режа амалиётда жорий этилаётгани ёки йўқлигини ҳамда бунча миқдордаги сайловчилар сони сайловдаги асосий номзодлар ўртасидаги фарқни қисқартириш учун етарли бўладими-йўқми буни аниқлай олишмади.

Май ойида ўтказилган сўровномалар шуни кўрсатмоқдаки, Никол Пашиняннинг "Фуқаролик шартномаси" партияси ҳозирча қарийб 30 фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллаб турибди, унинг энг яқин рақиби Самвел Карапетяннинг "Кучли Арманистон" партияси эса катта фарқ билан иккинчи ўринда бормоқда унда тахминан 6 фоизлик кўрсаткич мавжуд, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 16:15. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!