“Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–97-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.
🗣Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида механизация даражасини ошириш, жумладан 2026 йилда пахтани машиналар ёрдамида териб олиш улушини 70 фоизгача етказиш мақсад қилинган.
🗣Шунингдек, 2026 йилда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари харидини молиялаштириш учун давлат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали 400 млн АҚШ долларигача маблағлар йўналтирилади.
🗣Тижорат банклари қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун 10 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкага 4 фоиз банк маржаси қўшилган ҳолда миллий валютада кредитлар ажратади.
🗣 Шунингдек, пахта ва ғалла комбайнлари учун кредит ва лизинг тўловлари йилига икки марта — 31 январь ва 31 июль саналарда тўланиши белгиланди.