Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 39 та бино, жумладан, турар жой бинолари, мактаблар ва болалар боғчалари зарар кўрди.
Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
25 та турар-жой биноси, улардан бири "авария ҳолатида ва яшаш учун хавфли" деб топилган, шунингдек, 12 та мактаб, болалар боғчаси ва поликлиника шикастланган.
Фавқулодда ҳодиса жойида "зарарни баҳолаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш" ишлари давом этмоқда.
Қирғизистонда 12 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзила эпицентрида магнитуда 4,9 ни ташкил этди.