Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда халқаро жиноий гуруҳ фош этилди, 136 кг наркотик мусодара қилинди

Қирғизистонда халқаро жиноий гуруҳ фош этилди, 136 кг наркотик мусодара қилинди

4 давлат фуқароларидан иборат трансмиллий уюшган гиёҳвандлик гуруҳини йўқ қилиш бўйича махсус операция ўтказилди, деб хабар қилди Қирғизистон ИИВ Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш хизмати.

Жумладан, 1997 йилда туғилган А.У.А., 1966 йилда туғилган М.Б., 2004 йилда туғилган М.М.А., 1968 йилда туғилган Р.А.Ж., 1980 йилда туғилган А.Э.Ж., 1970 йилда туғилган Ж.Х.Р., 1978 йилда туғилган Ш.А.Р. Бундан ташқари, 1972 йилда туғилган россиялик А.Х.Т. халқаро қидирувга берилган.

Терговга кўра, улар Қирғизистон орқали Афғонистонда ишлаб чиқарилган гиёҳванд моддаларни контрабанда ва катта миқдорда сотиш билан шуғулланган.

Гуруҳ 7 кишидан иборат бўлиб, унда Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари фаолият юритган.

Рейд давомида қиймати тахминан $44 минг.га баҳоланган 116 кг гашиш ва 20 кг опий моддаси аниқланган.

Уларга нисбатан бир қатор жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар берди Қирғизистон ИИВ.

Киритилди: 21:07 09.01.2026. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!