Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг собиқ ўринбосарлари Тимур Шабданбеков ва Даниэл Рисалиев ҳибсга олинган. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таяниб, Kaktus media нашри хабар берди.

Тимур Шабданбеков мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Худди шундай айблов билан МХДҚнинг яна 6 нафар ходими қўлга олингани айтиляпти.

Даниэл Рисалиев эса коррупция айблови билан 13 апрел куни ушлангани маълум. 24.kg хабарига кўра, Бишкек шаҳар Биринчи май тумани суди уни 11 июнгача уй қамоғида сақлашга ордер берган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини 2020 йилдан буён бошқариб келган Қамчибек Ташиев 10 феврал куни лавозимидан олинган эди. Шу куни унинг ўринбосари Даниэл Рисалиев ҳам ишдан бўшатилган. Бошқа бир ўринбосари Тимур Шабданбеков эса бир ҳафта ўтиб, 17 февралда лавозимини тарк этганди.

Республика президенти Жапаров Ташиевни ишдан олишини “Қирғизистон жамиятида бошбошдоқлик юзага келишининг олдини олиш” билан изоҳлаган эди.

Киритилди: 12:25 15.04.2026. Ўқилди: 1251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!