Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонда кучли ёнғинда уч нафар қизча ҳалок бўлди

Қирғизистонда кучли ёнғинда уч нафар қизча ҳалок бўлди

@Sputnik_Kyrgyzstan нашрининг мамлакат ФВВга таяниб хабар беришича, ўтган тунда Ўш шаҳридаги хусусий уйларнинг бирида юз берган йирик ёнғин оқибатида 2013, 2016 ва 2018 йилларда туғилган уч нафар қизалоқ ҳалок бўлган.

Қарийб уч ярим соат давомида ўчирилган аланга ичида қолган қизларнинг отаси танасининг 60 фоиз куйиш жароҳати олиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ушбу мудҳиш фожиага ошхонадаги электр симларининг қисқа туташуви ёки электр иситгичдаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Киритилди: 22:13 15.11.2026. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар