Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тартибга солинди

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тартибга солинди

Адлия вазирлигида Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3728,18.12.2025 й.).

🔰 Унга кўра, инвестиция воситачиси мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади.

✅ Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида шартнома асосида мижозларга қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин:

▪️ мижознинг номидан ва ҳисобидан брокерлик хизматлари;
▪️ўз номидан, лекин мижознинг ҳисобидан брокерлик хизматлари;
▪️ депозитар операцияларни;
▪️ андеррайтерлик хизматларини;
▪️ маркет-мейкерлик хизматларини.

📝 Инвестиция воситачилари эмиссиявий қимматли қоғозларнинг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмаган ҳолда эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиши мумкин.

⛔️ Инвестиция воситачисига қуйидагилар тақиқланади:

➖ тегишли лицензиясиз қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш;
➖ мижозлар билан уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чекловчи шартномалар тузиш;
➖ тақиқланган битимлар ёки қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган битимларда иштирок этиш;
➖ қимматли қоғозлар ва уларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этиш орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаш ва бошқалар.

Киритилди: Бугун 17:34. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!