Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қидирувдаги “Lacetti 2” топилди

Қидирувдаги “Lacetti 2” топилди

Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса суд томонидан кредит қарздорлигини гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унга кўра қарздор В.А.дан ундирувчи “КАПИТАЛБАНК” Фарғона вилоят филиали фойдасига 160 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш, шунингдек ундирувни қарздорга тегишли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги “Lacetti 2” автомашинаси ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилдан топилмаганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қидирув ишлари натижасида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “Lacetti 2” русумли автомашина топилиб, хатланди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб кирилди.

Эндиликда, кредит қарзлари қайтарилмаса автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.

Киритилди: 14:18 25.03.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!