Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Qazaq Air Ўзбекистонга парвозларни бошлади

A A A
Qazaq Air Ўзбекистонга парвозларни бошлади

«Ўзавиация» агентлиги томонидан Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиқатновларни амалга ошириш учун рухсат берилди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Рухсатнома 13 март куни берилган. Авиаташувчи Туркистон Самарқанд Туркистон йўналиши бўйича DHC-8−402 самолётида парвозларни амалга оширади.

Авиакомпания февраль ойи охирида шаҳарлар ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш режасини эълон қилган. 15 мартдан бошлаб парвозлар ҳафтасига икки марта — ҳар жума ва якшанба кунлари амалга оширилади:

  • Туркистондан учиш — 20:20, Самарқандга қўниш — 21:20;
  • Самарқанддан учиш — 22:10, Туркистонга қўниш — 23:10.

Бир томонга чипта нархи 25 минг тенгедан бошланади (Марказий банкнинг 16 мартдаги курси бўйича 706 минг сўм).

Qazaq Air минтақалараро авиакомпания бўлиб, 2018 йилда ташкил этилган. У «Самрук-Казына» миллий жамғармасига тегишли, компания хаби Остона аэропортида жойлашган. Асосан Қозоғистон ва Россия шаҳарлари ўртасида қатновлар амалга оширади.

Киритилди: 13:49 18.03.2024. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!