Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида қалбаки акциз маркали ва қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида қалбаки акциз маркали ва қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Э. (муқаддам судланган) “Харамжўй” МФЙ ҳудудидаги нотурар биносида 600 дона қалбаки акциз маркали ва қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Урганч шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “X.S.” МЧЖ раҳбари М.А. “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида 387 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!