АҚШ ва Хитой ташкилот устидан назорат ўрнатишга курашиб, унга тўловларни тўхтатиб қўйди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон БМТга миллиардлаб долларлик бадални тўламаган, шунингдек, унинг ўндан ортиқ дастур ва муассасалари, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқди. Қўшма Штатларнинг БМТ олдидаги қарздорлиги 4 миллиард доллардан ошади.
Хитой эса БМТга 445 миллион доллар қарздор. WSJ таъкидлашича, БМТнинг асосий маблағларининг деярли ярми (42%) ушбу икки давлатдан келади.
Хитой эса ўз навбатида тўловларни кечиктириб, ташкилотдаги инқирозни янада чуқурлаштирди.
Хитой молиявий мажбуриятларини бажаришга ваъда бермоқда. АҚШда эса келажакдаги молиявий қўллаб-қувватлаш харажатларни қисқартиришга интилмоқда.
Газетанинг қайд этишича, ташкилотнинг бошқа анъанавий донорлари ҳам Буюк Британия ва Германиядаги қаттиқ иқтисодий сиёсат, шунингдек, Швеция ва Нидерландиядаги сиёсий ўзгаришлар туфайли БМТнинг гуманитар дастурларини молиялаштиришни қисқартирмоқда.