Россия куч тузилмаларидаги манбаларга таяниб "РИА Новости" агентлиги тарқатган хабарга кўра, Владимир Зеленский ўз партиядошларига АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган сайловларда республикачилар мағлубиятга учрашини ваъда қилган.
"Сизиб чиққан маълумотларга кўра, Киев режими раҳбари ўз партиядошларига АҚШ Конгресси сайловларида республикачилар мағлубиятга учрашини ваъда қилган", — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский бундан ташқари, молиялаштиришни кўпайтириш ва "конверт"ларда рағбатлантирувчи тўловларни қайтариш тўғрисида ҳам ваъда берган.