Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Қамчибек Ташиев иши бўйича суд вақтинчалик қолдирилди

 Қамчибек Ташиев иши бўйича суд вақтинчалик қолдирилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевнинг иши бўйича суд жараёни айбланувчиларнинг бир қисми иш материаллари билан танишишга улгурмагани сабабли қолдирилди. Бу ҳақда унинг адвокати Икромиддин Айтқулов маълум қилди.

Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, суд мажлиси бир вақтнинг ўзида бир нечта сабабларга кўра кўчирилган. Хусусан, айрим айбланувчилар ҳозирча жиноят иши материаллари билан танишиб чиқишга улгурмаган.

Бундан ташқари, ҳимоя томони мавжуд далиллар бўйича тергов қарорлари устидан Бишкек шаҳар судига апеллясия шикояти киритган.

"Бишкек шаҳар суди шикоят бўйича қарор чиқарганидан кейин, суд жараёни Бишкекнинг Биринчи май туман судида давом этади. Қамчибек Ташиев суд мажлисларида иштирок этади", — деди адвокат.

Унинг эслатишича, МХДҚ собиқ раҳбари ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Шу билан бирга, адвокатнинг айтишича, иш материаллари махфийлаштирилган. Шу сабабли суд мажлислари ёпиқ тартибда бўлиб ўтади, тергов ва суд маълумотларини ошкор қилиш эса тақиқланади.

Киритилди: Бугун 08:17. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!